Саудия Арабистонига баллистик ракета отилди

Саудия Арабистонига баллистик ракета отилди

Саудия Арабистонининг жануби-ғарбий қисмига Ямандан Qaher-2 баллистик ракетаси отилган.

. Ар-Риёд ҳозирча бу хабарни шарҳламаяпти. Жабрланганлар ва қурбон бўлганлар ҳақида ҳам маълумот йўқ. Эслатиб ўтиш керак, 2015 йилнинг 26 мартида Форс кўрфазининг 10 та мамлакати Саудия Арабистони қироллиги раҳбарлигида Ямандаги исёнчиларга қарши қуролли кампанияни бошладилар. Жанговар ҳаракатлар давомида 10 мингдан ортиқ яманлик тинч аҳоли ҳалок бўлди.

back to top