Туркия Бразилия мусулмонларига ёрдам берди

Туркия Бразилия мусулмонларига ёрдам берди

Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштирув агентлиги (TİKA) асосан Африка мамлакатларидан борган мусулмонлар истиқомат қиладиган Сан-Паулу масжиди жамоатига ёрдам кўрсатди.

Билоли Ҳабаший масжидига гиламлар, хавфсизликни таъминлаш учун ускуналар ва ҳоказо зарур буюмлар юборилди.
Ёрдамни топшириш маросимида Туркиянинг Сан-Паулудаги бош консули Серкон Гедик иштирок этди.
Дипломатнинг сўзларига кўра, мусулмонларнинг ўсиб келаётган авлодига алоҳида эътибор қаратиш лозим, уларнинг бир қисми Сан-Паулудаги масжидда Қуръон курслари тингловчиларидир.
Меҳмонлар ва масжид жамоати 2016 йил 15 июлдаги ҳарбий тўнтаришга уриниш пайти ҳалок бўлган Туркия аҳолиси ҳаққига дуо қилдилар.

back to top