Роҳинжа болалари қочқинлар лагерларида ҳам Қуръон ўрганишни тўхтатмадилар

Роҳинжа болалари қочқинлар лагерларида ҳам Қуръон ўрганишни тўхтатмадилар

Дакка, Бангладеш. Она юртидан минглаб миля узоқликда мусулмон роҳинжаларнинг болалари қочқинлар лагерларида Муқадлдас Қуръонни ўрганмоқдалар.

«Бу қалбларни ларзага солади, аммо умид ҳам бахш этади. Роҳинжа болалари чангалзорларнинг қоқ ўртасида, қочқинлар лагерида ҳам Қуръон ёдлашдан тўхтамаяптилар», – деб ёзилганди Фейсбукдаги IlmFeed саҳифасида улашилган видео остида.
«Роҳинжа болалари қочқинлар лагерларида Қуръон ёдламоқдалар. Биз шу чайлаларда, чодирлар остида яшаётган болалар Аллоҳ Субҳанака таолонинг Китобини ўрганаётганларидан ҳайратга тушдик. МашаАллоҳ. Улар Аллоҳнинг китоби учун, Қуръон учун вақт топяптилар. Ахир, айнан шунинг учун уларни таъқиб қилишяпти-ку, шу туфайли балоларга дучор бўляптилар-ку. Айнан шу сабабдан уларни уйларидан ҳайдаб юборишди. Биз ўз уйларимизда хавфсиз яшаяпмиз, ҳамма нарсага қўлимиз етади, истаган нарсамиз – таом дейсизми, кийимми, чиройли уй-жой дейсизми, бари муҳайё. Аммо биз Аллоҳнинг Китоби учун вақт топа олмаймиз. Бизга Аллоҳ инсоф берсин, иншаАллоҳ, Аллоҳ субҳонака таоло Китобининг асл қадрини билган шу инсонларга ўхшаш насиб этсин. Илтимос, шу биродарларимизни дуоларингизда эсдан чиқарманг».

back to top