Мусулмонлар ҳукуматга шов-шувли талаблар билан чиқдилар

Мусулмонлар ҳукуматга шов-шувли талаблар билан чиқдилар

Нигерия мусулмонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Умумий тарақиёт конгресси сиёсий партиясига ўз сайловолди талаблари билан чиқди.

Мавзкур талабларга қараб ушбу Африка мамлакатида яшовчи мусулмонларнинг фикрлари ва орзуларини билиб олиш мумкин. Талаблар рўйхатининг биринчи қаторида Нигерияда 4 та диний байрам – Ийд ал-Фитр, Ийд ал-Адҳа, Муҳаммад (с.а.в.) таваллуд куни ва Муҳаррам ойининг биринчи кунини жорий этиш масаласи турибди, деб хабар бермоқда IslamNews сайти Daily Post га таяниб. Бундан ташқари, мусулмонлар сиёсатчилардан диний никоҳлар давлат томонидан тан олинишини сўрашган. Учинчи талаб эса дам олиш кунини якшанбадан жумага кўчириш бўлиб, Нигерия аҳолисининг аксари мусулмон бўлгани ҳолда еттинчи кунни дам олиш куни деб белгилаш мантиқсиз дейилади. Бундан ташқари, нигериялик мусулмонлар хориж паспортларини олаётганда ҳуқуқлари чекланишидан шикоят қилганлар, яъни паспорт учун расмга тушаётганда эркакларни дўппиларини ечишга, аёлларни эса қулоғи кўриниши учун ҳижобларини бошнинг орқа қисмига тортишга мажбурлашлари Ислом қоидаларига тўғри келмаслиги айтилган.

back to top