Иллинойс аҳолиси якшанбани масжидда ўтказади

Иллинойс аҳолиси якшанбани масжидда ўтказади

АҚШнинг Иллинойс штатидаги Нейпервилл ислом маркази барча дин вакиллари учун очиқ эшиклар кунини ўтказади.

Тадбир келаётган якшанба, 15 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган, деб ёзади Ансар.ру. Ушбу ибодат маскани айни турдаги тадбирни бешинчи марта ўтказмоқда. Масжид бўйлаб экскурсия ва маърузалар соат 11 дан 17 гача давом этади. Масжид меҳмонлари имом билан суҳбатлашишлари, жамоа намозини кузатишлари, ўз исмларини арабча ёзишлари ва ҳижоб кийиб кўришлари мумкин. Масжид раҳбарияти якшанба куни кўплаб шаҳарликлар масжидга келиши ва у ердан ОАВ томонидан яратилган исломофобия стереотипларидан воз кечган ҳолда чиқиб кетишига умид қиляпти.

back to top