БМТ: Мусулмонларга қарши геноцид Мянма ҳукумати томонидан пухта режалаштирилган
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссариати экспертлари Мянмадаги вазият ва мамлакатни минглаб мусулмонлар тарк этишига олиб келган динлараро зиддиятнинг эҳтимолли сабаблари бўйича доклад тайёрладилар.
Бангладешга бориб қочқинлар орасида сўров ўтказгач, экспертлар Мянмада роҳинжа мусулмонларига ҳужумлар пухта режалаштирилгани ва роҳинжаларни бу ердан қувиб юбориб, қайтиб киргизмаслик мақсадини кўзлагани ҳақида аниқ хулосага келдилар.
«Шимолий Ракхайнда роҳинжаларнинг қишлоқлари, уйлари, хусусий мулки қандай йўқ қилингани тафтиш этилса, бу ишлар яхшилаб режалаштирилгани ва бошқариб турилгани аён бўлади. Бу эса ушбу зарарлар ҳарбийларнинг жангариларга қарши кураши натижасида юзага келган деган тахминни йўққа чиқаради», – дейилади ҳужжатда.
Экспертларнинг хулосасига кўра, Мянма қуролли кучлари роҳинжаларни ортга қайтиб келмаслиги учун атай қўрқитган.



