Саудиялик йигит фавқулодда вазиятда абжирлиги билан эътиборга тушди

Саудиялик йигит фавқулодда вазиятда абжирлиги билан эътиборга тушди

Саудия Арабистонида ёқилғи қуйиш шохобчасидаги ёнғин вақти қаҳрамонлик кўрсатган эркакка мукофот топширилди.

Султон Муҳаммад ал-Досарий ўзнинг Toyota жипини ёниб турган автомобилга олиб бориб урди ва уни тез ёнадиган объектдан узоқроққа улоқтириб юборди. «Ёнғин ёқилғи тўла контейнерларга ўтса нима бўлади деб ўйладим. Бу саволга жавоб қидириб ўтирмай, тез қарор қабул қилдим ва ҳалокатнинг олдини олиш учун автомобилимни ёниб турган машина томонга ҳайдадим», – деди ал-Досарий. Бу ҳақида IslamNews сайти Al Arabiya га таяниб маълумот бермоқда.
«Машинани станциядан чиқариб юборганимдан сўнг ўзимнинг автомобилим ёнаётганини пайқаб қолдим, шунинг учун уни ҳам ёқилғи қуйиш шохобчасидан узоқроққа ҳайдадим». Ар-Риёд губернатори шаҳзода Файсал ибн Абдулазиз ўша пайт станцияда ва унга яқин жойда турган ўнлаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолгани учун қаҳрамонга миннатдорчилик билдирди.

back to top