ЕКПА Аракандаги фожиаларга чек қўйишга чақирди

ЕКПА Аракандаги фожиаларга чек қўйишга чақирди

Европа Кенгашига аъзо мамлакатлар Мянманинг Аракон штатидаги фожиаларга чек қўйиш учун ҳаракат қилишлари керак, дейилади Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси (ЕКПА)нинг Сиёсий масалалар бўйича Комиссияси баёнотида.

«Мянма ҳарбий кучларининг мусулмон аҳолига нисбатан зўравонликлари туфайли минглаб инсонлар ҳалок бўлди. Ушбу мамлакат ҳукумати ҳудудга БМТ инсонпарварлик ёрдамини киргизмаяпти, юз минглаб араконликлар ўз уйларини ташлаб Бангладешдан бошпана топишга мажбур бўлишди», – дейилади ташкилот баёнотида.
Комиссиянинг баёнотига кўра, Араконда инсон ҳуқуқлари ва демократик қадриятлар бузиляпти.
«Европа Кегашига аъзо мамлакатлар бу фожиага барҳам бериш ва тинч аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш учун бутун кучларини сарфламоқлари керак. Аракондаги воқеалар умумисоний фожиадир. Халқаро ҳамжамият зарур чораларни кўриши керак, акс ҳолда вазият оғирлашиши мумкин», – дейилади баёнотда.

back to top