Барзаний разведкаси: Боғдод Киркукни босиб олиш учун катта ҳарбий тайёргарлик кўряпти

Барзаний разведкаси: Боғдод Киркукни босиб олиш учун катта ҳарбий тайёргарлик кўряпти

Ироқ Курдистони хавфсизлик кенгаши Боғдодни Киркук устидан назоратни тиклаш учун йирик ҳарбий амалиётга тайёргарликда айблади.

«Биз Ироқ қўшинларининг «Ал-Хашд аш-Шаъбий» номли шиалар гуруҳи лашкари ва федерал полиция билан биргаликда Киркук жануби-ғарбидан ва Мосул шимолидан Курдистонга ҳужумни режалаштираётгани ҳақида хавфли хабарлар оляпмиз», – дейилади кенгашнинг Twitter даги саҳифасида.
Таъкидлаб ўтамиз, Киркук вилояти уч йилдан бери пашмерга курд ҳарбий отрядлари назорати остида. Референдумга бир неча кун қолганда курд ҳарбийлари ушбу баҳсли шаҳар атрофида назоратни кучайтирдилар.

back to top