Ободий: «Биз армиямиздан курдларга қарши фойдаланмаймиз»

Ободий: «Биз армиямиздан курдларга қарши фойдаланмаймиз»

Ироқ Курд мухториятидаги вазиятни ҳал этиш учун армиядан фойдаланмоқчи эмас.

Бу ҳақида мамлакат ҳукумати раҳбари Хайдар Ободий маълум қилди.
«Биз армиямиздан халқимизга қарши фойлаланмаймиз ҳамда курд ва бошқа фкқароларга қарши жанг қилмаймиз», – деди у.
«Боғдоднинг бош вазифаси мамлакат яхлитлигини сақлаш, Конституцияга риоя этиш, фуқароларни ҳимоя қилиш ва миллий тараққиётга эришишдан иборатдир», – деди бош вазир.
Унинг сўзларига кўра, марказий ҳукумат ҳозирда Ироқ яхлитлигини тиклаш билан банд.
Аввалроқ Ободий Ироқ миллий хавфсизлик кенгаши мажлисига раислик қилаётиб «Курдистон ҳудудида референдум ўтказишга бош-қош бўлган давлат хизматчилари рўйхатини тузиш» ҳақида гапирганди. Бош вазир уларга қарши прокуратура орқали тегишли чоралар кўрилишини айтган эди.
Масъуд Барзанийни ҳибсга олиш ҳақида ордер бериладими деган саволга жавобан Абадий: «Бу ўринда бир қанча исмлар тилга олинганди… биз мазкур масала юзасидан ҳуқуқий амалиётларни кутяпмиз», – деган.
У Курдистоннинг айрим раҳбарлари Ироқ аэропортидан фойдаланишда муаммоларга дуч келишларидан огоҳлантирган.

back to top