2017 йил 15 октябрь куни Муслимат.уз саҳифаси ишга тушрилганига 10 йил тўлгани муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

2017 йил 15 октябрь куни Муслимат.уз саҳифаси ишга тушрилганига 10 йил тўлгани муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

2017 йил 15 октябрь куни «Ҳилол-нашр» нашрёт уйида ўзбек мусулималари учун очилган биринчи сайт ‒ Муслимат.уз саҳифаси ишга тушрилганига 10 йил тўлгани муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Анжуман чин маънода байрам кайфиятида, кўтаринки руҳда ва юқори илмий савияда ўтказилди. Бу тадбир сайт фойдаланувчилари, хусусан, унинг ташаббускорлари бўлмиш сайт ходималарига чексиз қувонч бахш этди. Азиз опа-сингилларимизнинг бу шодлиги барчамизга фарах улашди. Шу муносабат билан аввало ўз номимдан, қолаверса, Қуръан.уз канали ходимлари ва фойдаланувчилари номидан Муслимат.уз сайти ходималари ва мухлисларини сайтнинг 10 йиллик тўйи билан чин қалбдан муборакбод этаман. Аллоҳ таоло азизаларимизнинг бундан кейинги ишларида ҳам Ўзи мададкор бўлсин ва янада улкан муваффақиятларни насиб этсин! Буюк алломаларни етиштира оладиган фозила аёлларни тарбиялаб, келажагимиз учун янада улкан хизматлар тақдим этишларида Аллоҳ зафарлар ато айласин! Роббим уларга қилган меҳнатларининг ажру мукофотини дунёю охиратда мўл-кўл қилиб берсин! Байрамлари муборак бўлсин! 

 

 

 

 

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

back to top