ИИВ мусулмонларга айрим саволларни беришни тақиқлади

ИИВ мусулмонларга айрим саволларни беришни тақиқлади

Канада ҳукумати мамлакатга кириб келаётган мусулмон қочинлар учун махсус анкеталардан фойдаланишдан воз кечди, чунки уларда айрим саволлар исломофоб мазмунга эга эди.

Канада полицияси илгари Квебекда қочқин мақомини олмоқчи бўлган мусулмонлар учун махсус анкетадан фойдаланар эди. Бу анкетада туғилиб-ўсган юрти, саломатлиги ва Канадада дўстлари бор-йўқлиги каби одатий саволлар билан бир қаторда шахснинг ИШИД ёки Толибон каби террорчилик гуруҳларига аъзолиги ҳақидаги ҳақоратловчи саволлар ҳамда унинг ҳижоб киймайдиган аёлларга муносабати ҳам сўралар эди.
Шунингдек, анкетада респондент қанчалик кўп ибодат қилиши, Исломнинг айнан қайси жиҳатларига амал қилиши ва аёлларга муносабати каби ўта шахсий масалаларга дахл қилувчи саволлар ҳам бор эди, деб хабар қилади IslamNews сайти BBC News га таяниб. Канада ички ишлар вазирлиги бу анкета ҳақида билгач, уни дарҳол йиғиштириб олди.

back to top