Саудия стартапи халқаро танловда ғалаба қозонди

Саудия стартапи халқаро танловда ғалаба қозонди

Сув тошқинлари ва тарнспорт ҳаракати ҳақида ахборот бериш бўйича жаҳонда биринчи Sadeem системаси GITEX Future Stars да энг яхши халқаро стартап деб топилди.

Саудияликларнинг ихтироси 1000 та стартап орасидан танлаб олинди ва унга $1 млн мукофот берилди.
Система жаҳон шаҳарларида транспорт ҳаракатлари ва сув тошқинларини реал вақт режимида кузатиб ва прогнозлаб боради, бунда сенсор тизимлари, мобил иловалар ҳамда визуализация воситаларидан фойдаланади.
«Бу ғалаба биз учун катта аҳамиятга эга ва олти йиллик меҳнатимизнинг натижасидир. Унга бутун жамоамизмизнинг меҳнати сингди ҳамда у бизнинг замонавий дунёда экологик муаммолар ечимини ярата олиш қобилиятимиз билан боғлиқдир», – деди яратувчилардан бири Мустафо Мусо.

back to top