Британияда қизлар учун алоҳида мактаб очишга ҳаракат
Лондон апелляция суди мактабларда қиз ва ўғил болалар алоҳида ўқитилиши инглиз ҳуқуқларига зид ва жинсий мансубликка доир камситилишга олиб келади деган қарор чиқарди.
Шундай қилиб у Бермингемдаги «Хижрат» номли мактабда алоҳида ўқитиш тизими қонуний деб топилган биринчи инстанция судининг қарорини бекор қилди.
Ислом мактаби билан таълим қўмитаси судлашмоқда, қўмита ўз даъволарида 2010 йилда қабул қилинган Тенглик актига таянмоқда. Бу томоша бугун «инглиз ҳуқуқи» деб аталмоқда, аммо Буюк Британияда асрлар давомида таълимда жинсга кўра алоҳида ўқитиш тизими амал қилиб келганди.
Шу муносабат билан мазкур муаммо нафақат мусулмонларга тааллуқли эканини таъкидламоқчимиз. 2015 йилда Итон коллежининг раҳбари Тони Литтлга ҳам феменистлар томонидан қаттиқ босим бўлганди. Чунки у қизлар ва ўғил болаларнинг алоҳида ўқитилиши нафақат уларнинг иффатини сақлайди, балки ўсмирларнинг диққат-эътиборини фақат ўқишга қаратишларига олиб келади деган эди. Бунга жавобан феменистлар декан аёллар душмани, чунки аёлларни бузуқлик манбаи деб билади дея баёнот беришган.
Ҳар нима бўлганда ҳам, алоҳида ўқитиш тарафдорлари энди курашни янада юқори инстанция судларида давом эттиришади.



