Мянма етакчи партияси мусулмон шахсга товон тўлади

Мянма етакчи партияси мусулмон шахсга товон тўлади

Миллатчи буддист роҳиблар кичик тадбиркорлик билан шуғулланувчи мусулмоннинг фуқаролик ҳуқуқларига дахл қилгани учун Мянмадаги етакчи партия унга 750 000 кят товон тўлади.

Майда савдогар Аунг Тханнинг айтишича, Янгонда буддистлар ибодатхонаси ёнида пиширилга бедана тухумлари сотаётганда, олдига мутассиб роҳиблар келишган. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, унга нисбатан жисмоний куч ишлатилмаган, аммо қўпол тарзда ибодатхона ёнида савдо қилишга ҳаққи йўқлигини айтишган.
Гувоҳларнинг айтишича, тадбиркорни туриб, ҳақоратлашган. Аунг Тханнинг бронхиал астмаси бор ва роҳиблар билан суҳбат чоғида унинг касали хуруж қилиб аҳволи ёмонлашган, деб хабар беради IslamNews сайти Myanmar Times га таяниб. Жабрланувчи билан Мянманинг етакчи партияси вакиллари учрашишган ва биргаликда полицияга ариза ёзишган. Шундан сўнг Тханга йўқотган соғлиғи ва кўрган моддий зарари учун товон тўлашга қарор чиқарилган. Маҳаллий ҳукумат вакиллари буддист бўлмаганларга буддавий ибодатхоналар ёнида савдо қилишлари учун ҳеч қандай чекловлар йўқлигини айтди ва буддист роҳибларнинг ишини қоралади. Таъкидлаш жоиз, пойтахтда ҳукуматнинг бундай муносабати Ракхайн штатида мусулмонларга қарши амалга оширилаётган зўравонликларнинг тамомила тескарисидир.

back to top