Ироқ армияси Киркукда ҳарбий амалиётлар ўтказмоқда

Ироқ армияси Киркукда ҳарбий амалиётлар ўтказмоқда

Ироқ хавфсизлик кучлари Киркук шаҳри устидан назорат ўрнатиш мақсадида ҳарбий амалиёт ўтказмоқда.

Киркук жанубидаги Тузхурмату ҳудудида Ироқ армияси ва пешмерга курд жангарилари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди.
Пешмерга отрядларидан бирининг қўмондони полковник Салар Таймурнинг «Анадолу» агентлигига маълум қилишича, пешмерга кучлари Ироқ ҳарбийлари ва «Хашди Шабий» гуруҳининг ҳужумчи қисмларини ўққа тутган.
Томонлар оғир қуролларни ишга солганлар. Бу ҳудудда жанглар давом этмоқда.
Ироқнинг Курд ҳудудий маъмурияти (ИКҲМ) раҳбари Масъуд Барзанийнинг бош маслаҳатчиси Хемин Хаврамийнинг Twitter да қолдирган хабарига ишонадиган бўлсак, пешмерга кучлари Киркукда «Хашди Шабий» гуруҳининг 4 та зирҳланган автомобилини йўқ қилишга муваффақ бўлганлар.
Хаврамининг сўзларига кўра, пешмерга отраяди Ироқ армиясининг Киркук жанубига томон йўналган ҳаракатини тўхтатиб қолган.
Киркук мақоми
2003 йил АҚШнинг Ироққа ҳужумидан сўнг курд кучлари амалда Киркукни қўлга киритилар. Шундан сўнг курдларнинг ушбу шаҳарчага кўчиб ўтиш тўлқини юзага келди. 2005 йилда ёзилган Ироқ Конституциясининг 140-моддасига биноан Киркукдан мажбуран кўчириб юборилганларни қайтариш, аҳолини рўйхатга олиш ҳамда ҳудуднинг мақомини белгилаш учун референдум ўтказиш керак эди. Аммо турли сабаблар ва баҳслар туфайли Конституциянинг бу талаби ҳозиргача амалга оширилмади.
Боғдод Киркукни марказий ҳукумат назорати остидаги ҳудуд деб ҳисоблайди, Киркукда алоҳида таъсирга эга «Курдистон ватанпарварлар иттифоқи» партияси эса бу шаҳарчани ИКҲМ таркибига киритишни талаб қиляпти. Ўз навбатида, туркманлар бунга қарши чиқиб, Киркукка алоҳида мақом берилишини сўрашмоқда. Киркукда асосан туркманлар, курдлар ва араблар истиқомат қилишади.

back to top