Зўравонлар ва золимлар. ИШИДга кимлар олиниши маълум бўлди
ИШИД одам ёлловчилари жангарилар қаторига кўпинча жинсий ва маиший зўравонлик сабаб жиноий ўтмишга эга бўлганларни ёллашар экан.
Бу ҳақида The Guardian «Генри Жексон жамияти» номли Британия нотижорат ташкилотига таяниб хабар бермоқда. Мутахассислар ғалати қонуниятни пайқаб қолдилар – ИШИДга жиноятчилар ва жинсий зўравонлик тарафдорлари бундай ишларни қилмаганларга қараганда осонроқ қўшилар эканлар. Тадқиқот бу фактни ИШИД жинсий зўравонликни рағбатлантириши ва шу орқали жангариларининг жанговар кайфиятини кўтариши – уларни ўзига жалб қилиши, ушлаб туриши, ҳаракатлантириши ва мукофотлаши – билан изоҳламоқдалар.
«Одам савдоси билан бир қаторда аёлларни жинсий эксплуатация қилиш «халифалик»ни молиялаштиришга ва унга янги аъзоларни жалб этишга ёрдам беради», – дейди докладни тузувчилардан бири Никита Малик. Шу муносабат билан экспертлар жинсий зўравонлик ва одам савдосини ҳам терроризм билан тенглаштиришни талаб қилмоқдалар, чунки бу жиноятлардан жиноятчилар тинч аҳолини қўрқитишда фойдаланадилар.
Аввалроқ ИШИД назорати остидаги Сурия ва Ироқ ҳудудлари 90 фоизга қисқаргани ҳамда террорчилар ҳамон чекинишда давом этаётгани хабар қилинган эди.



