Раввин мусулмонларга ҳурмати сабаб партияни тарк этмоқчи

Раввин мусулмонларга ҳурмати сабаб партияни тарк этмоқчи

Партия етакчисининг «яҳудий-насроний» жамияти ҳақидаги қарашлари туфайли Голландиядаги таниқли раввин ўзи 20 йилдан бери аъзо бўлиб келаётган сиёсий партияни тарк этмоқчи, деб хабар беради IslamNews.

Лон ван де Камп исмли яҳудий дини етакчиси маҳаллий нашрлардан бирига берган интревьюсида Христиан-демократик партиясини тарк этмоқчилигини, партия раҳбарияти ўта исломофоб позицияни эгаллаб, мамлакатга мусулмон қочқинларнинг кириб келишига қаршилик кўрсатаётгани учун уни тарк этишга тайёрлигини айтган.
«Бирданига биз насроний-яҳудий жамияти ҳақида гапириб қолдик, – деди ван де Камп. – Бу бизнинг Голландияда мусулмонларни кўришни истамаслигимиз борасидаги яширин хоҳишларимизни ошкор қилиб қўяди ва мен бундай вазиятда ўзимни ноқулай ҳис этяпман». Аввалроқ раввин ван де Камп Голландияда антисемитизм авж олаяпти деган жуда кенг тарқалган фикрни рад этиб, диндошларининг норозилигига дучор бўлганди. У «Голландиялик аксар яҳудийлар учун антисемитизм хоббига айланиб қолди», – деганди.

back to top