Стратегик муҳим объект ёнида намозхона очилди
Яқинда Россиянинг Александровск маъмурий-ҳудудий бўлинмасида ибодат учун хона очилди.
Шу муносабат билан уюштирилган байрам тадбирида 60 га яқин инсон иштирок этди. Тадбирда Мурманск шаҳри ва вилоятининг мусулмон жамоати вакили Раил Биккиняев ва бошқа эътиборли меҳмонлар табрик нутқи сўзлашди. Тантанали қисмдан сўнг байрам дастурхони ёзилди.
Янги ибодат масканида Жума намозлари ўқилади, яна Ислом асослари ва Қуръон машғулотлари, шунингдек, маданий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб турилади.
Александровск ёпиқ маъмурий-ҳудудий бўлинмаси таркибига Гаджиева, Полярний, Снежногорск шаҳарлари, Белокаменка, Оленья ва Губа посёлкалари киради. Бу ерда мамлакатнинг стратегик объектлари жойлашган.
Маҳаллий мусулмонларнинг аксари ҳарбийлар ва ҳарбий объектлар хизматчиларидир, деб хабар берилди «Мусульмане Мурманска» гуруҳида.



