РФ ТИВ: Идлибда болаларга наркотиклар беришган

РФ ТИВ: Идлибда болаларга наркотиклар беришган

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги (РФ ТИВ) шу йилнинг апрел ойида Идлиб вилоятидаги Хон Шайхун шаҳрида ҳалок бўлган болаларга наркотиклар берилган деб ҳисоблайди.

Бу билан РФ ТИВ заҳарловчи зарин гази қўлланган деган тахминни рад этмоқда. РФ ТИВнинг қуролланишни назорат қилиш департаменти директори Михаил Ульянов БМТдаги матбуот анжуманида шундай баёнот берди.
«Яхшилаб қаранг, гўёки зариндан заҳарланган болаларнинг кўз қорачиқлари кенгайиб кетган, аслида зарин қўлланган бўлганда, улар бир нуқтачалик торайиб қолиши керак эди», – деди Ульянов. У «болалар психотроп воситалар таъсирида бўлган», чунки «айнан шундай ҳолатда кўз қорачиқлари кенгаяди» дея қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, 4 апрел куни Хон Шайхун шаҳрига авиазарбалар берилган, унда зарин газидан фойдаланилган эди. Натижада бир неча юзлаб инсонлар ҳалок бўлди, уларнинг аксари ёш болалар эди. Бу ҳаракатларига жавобан АҚШ Шайратдаги авиабазага зарба берди. Асадни ман қилинган қуролдан фойдаланишда, Россияни эса жиноятчи тузумни қўллашда айблашди

back to top