Губернатор мусулмонлар ҳақидаги маълумотларни федерал ҳукуматга топширишни ман қилди

Губернатор мусулмонлар ҳақидаги маълумотларни федерал ҳукуматга топширишни ман қилди

АҚШнинг Калифорния штати губернатори Жерри Браун ўтган якшанба куни янги қонун имзолади, унга кўра шаҳарлар ва округлар раҳбариятига у ёки бу динга мансуб фуқаролар ҳақида федерал ҳукумат органларига маълумотлар бериши тақиқланади.

Сенатор Рикардо Рана томонидан таклиф қилинган 31-рақамли қонун маҳаллий ҳукумат органларига фуқароларнинг шахсий маълумотларини, агар улар диний мансублик юзасидан тузиладиган бирор рўйхат ёки регистрга киритиш учун сўралаётган бўлса, федерал ҳукуматга тақдим этишни тақиқлайди.
Аввалроқ Дональд Трамп ва унинг маъмурияти АҚШда яшовчи ва Ислом динига эътиқод қилувчиларнинг номлари зикр этилган «мусулмонлар рўйхати»ни тузиш ғоясини айтган эди.
Энди эса Калифорния ҳукумати бундай рўйхатдан, агар у чиндан ҳам тузиладиган бўлса, ўз фуқароларини ҳимоялади, деб ёзади KTLA.
Эътиборлиси, «Калифорниянинг диний эркинлик акти» деб номланган ушбу қонун бу йил штатда ҳам республикачилар, ҳам демократлар томонидан маъқулланган ягона қонун бўлди.

back to top