Мусулмонлар нима учун синагогага келишди?
Буюк Британияда бир гуруҳ мусулмон фаоллар Лидснинг ирқчилик ҳуружига учраган яҳудий жамоатини қўллаб-қувватлашди.
Ўтган ҳафта Лидс шаҳридаги Этц Шаим синагогаси жамоати ибодатхона эшигидаги пештахтада фашистлар белгиси ва ирқчилик билан ёзилган ҳақорат сўзларни кўриб даҳшатга тушишди.
Бу воқеадан хабар топган бир нечта маҳаллий мусулмонлар синагогага гуллар билан келишди ва унинг ходимларини маънан қўллашди, деб хабар беради The Independent.
«Ушбу нохуш воқеа алалоқибат бутун жамоатнинг кўнглини кўтарган ажойиб ҳамжиҳатлик амалига сабаб бўлди», – деди синагогага келганлардан бири Гарри Браун.
Синагогага гуллар илан бориш ташаббуси 36 ёшлик мусулмон фаоли Шаҳоб Адрисдан чиқди, у хайрия ва таълим ташкилоти раҳбаридир.
«Менга таҳқирланган пештахтанинг фотосуратини кўрсатишганда, ирқчиларга нисбатан қаттиқ нафрат туйдим. Афсуски, биз мусулмонларга нисбатан бундай қилишларига кўникиб қолдик, бу масжидда чўчқа калласи қолдириш орқали уни таҳқирлаш билан баробардир», – деди Адрис.
Соқолли мусулмон меҳмонларни янада соқолли синагога вакиллари хурсанд кутиб олишди ва биродарлардек ҳурмат кўрсатишди.



