Чеченистон раҳбари Рамазон Қодиров Бухоро вилоятида

Чеченистон раҳбари Рамазон Қодиров Бухоро вилоятида

Юртимиз меҳмони Рамазон Қодиров Россия Давлат думаси депутати Адам Делимхонов, Чеченистон Республикаси Парламенти раиси Муҳаммад Довудов, раис муовини Ҳасан Ҳакимов ва бошқа расмий шахслар билан бирга қадимий ва навқирон Бухоро шаҳрига ташриф буюрди.

Бу ерда уни вилоят ҳокими Ўктам Барноев кутиб олди. Азиз меҳмонимиз мезбонлар билан бирга Баҳовуддин Нақшбанд мажмуасини ҳамда падари бузруквори Аҳмад Қодиров таҳсил олган Мир Араб мадрасасини зиёрат қилди. Рамазон Қодиров мадраса раҳбарияти ва талабалар билан учрашди, таълим жараёни билан, мадрасада талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди, сўнг ушбу мадрасага асос солган Мир Араб Яманийнинг қабрини зиёрат қилиб, Қуръон тиловатидан сўнг барча ўтганларнинг ҳаққига, ушбу илм масканига асос солган ҳамда унга хизмат қилган, унда ўқиган барча мўмин-мусулмонлар ҳаққига, хусусан, барча устозлари ва падари бузрукворининг ҳаққига дуолар қилди.

back to top