Мусулмонлар «Тармоқда яхшилик» акциясини йўлга қўйдилар

Мусулмонлар «Тармоқда яхшилик» акциясини йўлга қўйдилар

Астанадаги «Ҳазрат Султон» масжиди «Тармоқда яхшилик» акциясини бошлади, деб хабар беради muftyat.kz.

Айни акция доирасида Қозоғистон пойтахтидаги 15 та кам таъминланган оилага ун, ёрмалар, ўсимлик ёғи каби озиқ-овқат маҳсулотларидан таркиб топган саватчалар етказиб берилди.
«Тармоқдаги яхшилик» хайрия акцияси бир неча ой аввал масжид ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан бошланган эди.
Унинг иштирокчисига айланиш учун WhatsApp мессенжеридаги гуруҳга аъзо бўлиш керак. Бу гуруҳ айни кунларда кенг миқёсдаги хайрия тадбирларини ўтказяпти.

back to top