25 нафардан ортиқ мусулмон шаҳид бўлди

25 нафардан ортиқ мусулмон шаҳид бўлди

Марказий Африка республикаларидан бирида насронийларга хайрихоҳ жангари гуруҳнинг масжидга қуролли ҳужуми оқибатида 25 нафардан ортиқ мусулмон ҳалок бўлди.

Ҳужум жума намози вақти амалга оширилган бўлса ҳам, у ҳақида кенг оммага дам олиш кунлари маълум бўлди. «Жангарилар ҳужум қилганда, қурбонлар масжидда намоз ўқишаётган эди ва улар камида 20 кишини ўлдирдилар», – деб ҳикоя қилади маҳаллий мусулмон раҳнамоларидан бири Абдураҳмон Борноу, деб хабар беради IslamNews сайти Anadolu га таяниб. Кейинроқ ҳужум натижасида 25 киши ўлгани маълум бўлди.
Марказий Африка Республикасининг жануби-шарқида жойлашган Жимбий масжидига ҳам террорчилар ҳужуми туфайли зарар етди. Жангарилар масжид имоми ва унинг ёрдамчисини қатл қилдилар. БМТнинг МАРдаги тинчликпарвар миссияси мусулмон ибодатхонасига ҳужумни қоралади. «Зўравонлик туфайли мусулмон жамоатининг бир неча аъзоси ҳалок бўлди. БМТ миссияси ва МАР ҳукумати яқин соатларда воқеа жойида вазиятни ўрганиш учун Камбага махсус гуруҳ жўнатади», – дейилади тинчликпарвар кучларнинг баёнотида.

back to top