БАА роҳинжаларга учта самолётда инсонпарварлик ёрдами жўнатади

БАА роҳинжаларга учта самолётда инсонпарварлик ёрдами жўнатади

БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай ҳокими шайх Муҳаммад ибн Рашид Ал Мақтум роҳинжа қочқинлар учун учта самолётда инсонпарварлик юкини Бангладешга юбориш ҳақида фармон берди, деб хабар қилади амирликларнинг The National нашри.


Аввалроқ октябрда БАА шу мақсадда ҳаво йўлаги очганини маълум қилган эди.Нашрнинг ёзишича, ёрдам 230 минг қочқин роҳинжага мўлжалланган бўлиб, озиқ-овқат, кийим-кечак, сув ва чодирлардан иборат.
Эслатиб ўтамиз, БААдан Даккага аввал ҳам 6 та самолётда инсонпарварлик ёрдами жўнатилган эди.

back to top