Курд мухториятида ўзаро ички ихтилофлар бошланди

Курд мухториятида ўзаро ички ихтилофлар бошланди

Ироқ Курдистони ҳудудий маъмурияти (ИКҲМ)даги мухолфат ҳудуд бошқаруви раиси Масъуд Барзонийнинг истеъфосини ва маҳаллий ҳукуматнинг тарқатиб юборилишини талаб қилмоқда, деб хабар беради Анадолу.

ИКҲМдаги етакчи мухолифат – «Горан» (Ўзгариш) ҳаракати нафақат Масъуд Барзонийнинг, балки унинг ёрдамчиси Косрет Расулнинг ҳам истеъфосини талаб қилди.
«Курдлар ўз қони билан эришган кўплаб натижалардан маҳрум бўлди. Курд халқ лашкари (пашмерга) чекиняпти. Биздан кўплаб дўстларимиз юз ўгирди. Бунинг сабаби эса ҳукуматнинг нотўғри сиёсатидир», – деди «Горан» ҳаракати вакили Шореш Ҳожи Сулаймонияда бўлган матбуот анжуманида.
«Барзоний ишончни йўқотди ва энди истеъфога кетиши керак. Маҳаллий ҳукумат тарқатиб юборилиши ва Миллий озодлик ҳукумати ташкил этилиши лозим», – таъкидлади у.

back to top