Британ миллатчилари етакчиси Қуръонни қоралагач, бир киши Исломни қабул қилди

Британ миллатчилари етакчиси Қуръонни қоралагач, бир киши Исломни қабул қилди

Шу йилнинг июнь ойида Британ миллатчи ташкилотининг (EDL) собиқ етакчиси Томми Робинсон миллий ТВ да чиқиб Қуръон шафқатсизлик ва зўравонликка чақиради деди.

Дастур бошловчиси унга эътироз билдирмоқчи бўлганда, Томми: «Сиз ўқиганмисиз бу китобни?», – деди ёқимсиз оҳангда.
Шу дастурдан кейин ИлмФид сайтига мусулмон бўлмаганлардан кўп мактуб келди, улар Қуръоннинг таржимасини жўнатишни сўрашди.
Орадан уч ой ўтгач Христос Онассис Исломни қабул қилиб Абдулборий исмини олди ва Қуръонни ўқиб кўришга даъват этгани учун Томмига миннатдорчилик билдирди.

back to top