Мухожир мусулмон ёш аёлни қутқарди

Мухожир мусулмон ёш аёлни қутқарди

Италияда мухожир мусулмон ёш аёлни гуруҳ бўлиб зўрлашдан қутқариб қолди. 25 ёшли италиялик Гайя Гуарнотта маҳаллий вақт билан 23:30 да Флоренция кўчаларидан бирида кетаётганда бир нечта ширакайф йигитларга дуч келди.

Йигитлар аввал аёлга тегажоқлик қилишни бошлашди. Кейин атрофини ўраб олиб, очиқчасига яқинлик таклиф қила бошлашди. Аёл қаршилик кўрсатгач, йигитлар уни мазаҳлаб, тупуриб, ҳодисани телефонда суратга олишга тушдилар.
Гайя бу даврадан омон чиқиш умидини уза бошлаганди. Шу пайт вазиятга бангладешлик мусулмон гулфуруш Ҳусайн Оламгир аралашди. У қизни безорилар орасидан суғуриб олиб нарига олиб кетди ва қутқариб қолди, деб хабар беради IslamNews сайти Samaa.TV га таяниб. «Агар ўша тунда Ҳусайн ёрдамга келмаганида, ҳозир сизга бу воқеани ҳикоя қилиб ўтирмаган бўлардим», – дейди италиялик аёл.

back to top