Исроил Мянма ҳарбийларига этник тозалаш йўлларини ўргатмоқдами?

Исроил Мянма ҳарбийларига этник тозалаш йўлларини ўргатмоқдами?

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари этник тозалаш қилаётган режимларга Исроилнинг кўп йиллардан бери қурол етказиб бериши ва ўқув хизматлари кўрсатишини фош этишга ҳаракат қилмоқдалар.

Роҳинжа мусулмонлари ҳаёти ҳарбий элита томонидан дўзахга айлантирилган Мянмага Исроил қуролларининг етказиб берилиши ҳуқуқ ҳимоячилари ва оддий фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Ҳатто БМТ ҳам хатти-ҳаракатларини этник тозалаш деб баҳолаган Мянма Исроилдан қўриқчи қайиқлар, қуроллар ва назорат учун ускуналар сотиб оляпти. Бундан ташқари, Мянма махсус хизмати ходилари исроиллик ҳамкасбларидан маҳорат дарслари оляпти, деб хабар беради Al Jazeera.
Исроилнинг Мянма ҳукуматига ёрдам бериши фактлари ошкор бўлгач, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари 30 октябрь куни Исроил парламенти олдида норозилик намойиши ўтказишни режалаштиришди, улар собиқ Бирмага қурол сотиш тўхтатилишини талаб қилишмоқчи.
Шунингдек, фоижиали геноцид ва этник тозалаш амалиётлари билан машҳур Руанда, Чили, Аргентина, Шри-Ланка, Салвадор ва Никарагуага ҳам Исроил томонидан қурол сотилиши фактлари маълум.
«Бу савдолар мени ва барча исроилликларни жиноятчига айлантириб қўйяпти, ахир, улар бизнинг номимиздан амалга оширилади-ку», – деди исроиллик геноцид бўйича эксперт Яир Аурон.

back to top