Мусулмон эркакларга иккинчи хотин таклиф қилишди – улардан қанчаси рози бўлди?

Мусулмон эркакларга иккинчи хотин таклиф қилишди – улардан қанчаси рози бўлди?

Буюк Британияда мусулмон эркакларига иккинчи, учинчи ёки тўртинчи хотин топишга ёрдам бериш учун очилган сайт кутилмаганда оммалашиб кетди.

Сайтда 100 000 дан ортиқ инсон рўйхатдан ўтди. Уларнинг бари шу мавзуга қизиқади ва дин аҳкомларига кўра ҳозирги аёлидан ажрашмай туриб яна бир ёки бир неча марта уйланишни ўйлайди.
«Буни ёлғон йўли билан амалга ошириш мумкин. Масалан, хиёнат, фоҳишабозлик ва ҳк. Аммо бу яхши эмас, – деди Чайвала. – Бунинг тўғри йўли ҳам бор». Сайтни асосчиси Озод Чайвала ўзига нисбатан кўплаб танқидларни эшитганини, аммо бундан хафа эмаслигини айтади: қора пиар ҳам пиар дейди у. Сайт асосчисининг сўзларига кўра, порталга ўз хоҳиши билан эри учун иккинчи хотин излаётган аёллар ҳам мурожаат этишади, шунингдек, учинчи, тўртинчи хотин излаган эркаклар ҳам бор, деб хабар беради IslamNews. Таъкидлаш жоиз, Британия ҳуқуқ тизими кўпхотинли никоҳларни у никоҳлар расман рухсат этилган мамлакатларда амалга оширилган бўлсагина тан олади.

back to top