Мирзиёевнинг ташрифи муҳим тарихий аҳамиятга эга

Мирзиёевнинг ташрифи муҳим тарихий аҳамиятга эга

Мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи борасида ва ташрифнинг узоқ вақтдан бери турғун ҳолда қолган икки томонлама алоқаларнинг яна тикланиши-ривожланиши жиҳатидан тарихий аҳамиятга эгалиги борасидаги қарашларини ўртоқлашдилар.

Мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифининг қанчалик муҳимлиги ва икки томонлама алоқаларга таъсири борасидаги қарашларини АА «Anadolu Ajansi” журналисти билан ўртоқлашишди.
Кападокия Университети фанлар номзоди Проф. Док. Ҳасан Али Карасар, Ўзбекистон Президенти Мирзиёевнинг сал кам 1 йиллик муддатдаги раҳбарлигидаги ислоҳотлари борасида шундай фикр билдириб ўтди:
“Халақаро кузатувчиларнинг таҳминларига кўра, Ўзбекистон келажакдаги 10 йил давомида ҳам Ўрта Осиёнинг ҳамда Евросиёнинг энг тез ривожланган, ташқи мамлакатларга очиқ ҳамда ялпи ички махсулоти энг тез ошиши кутилаётган юлдуз мамлакатдир”, деди.
Туркия ва Ўзбекистоннинг дини ва тили жиҳатидан тарихан жуда узоққа бориб тақалишини таъкидлаб ўтган Карасар, “Алоқаларимиз ҳозирча унча қувонарли даражада эмас. Лекин хусусан сўнгги бир йил ичида Муҳтарам Президентимиз Ражаб Тоййиб Эрдуғоннинг тўртта турли хил сабаблар билан Жаноб Мирзиёев билан учрашув ўтказганига алоҳида аҳамият қаратишимиз лозим. Ражаб Тоййиб Эрдуғон Самарқандга ташрифи чоғида Мирзиёев билан учрашув ўтказиб, алоқаларни жуда тез орада ривожлантирилиши ҳамда бу борада аниқ бир ҳаракат стратегияси тайёрлашган эришилган эди. Икки мамлакатнинг товар айрбошлаш 1.3 млрд доллар атрофида. Буни келаси 5 йил ичида 5 млрдга, 10 йил ичида, 10 млрдга чиқарилиши каби мақсадлар қўйилган эди”, деди. Икки мамлакат орасида фақатгина тижорат ҳажми эмас, икки тарафлама ташрифлар, туризм, қишлоқ хўжалиги, маъданчилик ва авиация каби бир қатор соҳаларда ҳамкорлик учун керакли ишлар режаси тузиб олинганлигини қайд этган Карасар, Мирзиёевнинг ташрифи жуда катта аҳамиятга эга. Бу ташрифни Туркия-Ўзбекистон алоқаларининг олдимиздаги 5 ва 10 йилни чизиб берадиган тарихий ташриф ўлароқ кўрмоқдамиз, деди.

Туркиянинг Евросиё ҳудудидаги таъсири жиҳатидан ҳам жуда аҳамиятлидир
Кадир Ҳас Университети Халқаро алоқалар бўлими фанлар номзоди Проф. Док. Митат Челикпала ҳам Туркиянинг Ўрта Осиё мамлакатлари ўз мустақиллигини эълон қилганларидан бери улар билан алоқаларни қадамба-қадам кучайтираётганни айтиб ўтди.
Қозоғистон ва Қирғизистон билан алоқалар жуда яхши савияга чиқарилганлигини, Туркманистон билан ҳам алоқаларни яхши даражага кўтаришга ҳаракат қилинаётганлигини таъкидлаган Челикпала, “Охирги 10-12 йилга назар солинса, Ўзбекистон мазкур алоқалар арқонидан узилиб қолган. Бу жуда катта муддат. Шунингдек, охирги йиллардаги кутилаётган ижобий ўзгаришлар ҳамда алоқаларнинг суръат билан яхшиланишини Туркиянинг Евросиёдаги ҳудудий таъсири нуқтаи назаридан ҳам жуда муҳим деб ўйлайман, деди.

Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик ривожлантирилиши зарур
Ўрта Осиё Техника Университети Халқаро алоқалар бўлими фанлар нозоди Проф. Док. Октай Танрисевер ҳам Мирзиёевнинг Туркияга ташрифини қардошлик ришталарини боғлаш ва икки мамлакатнинг алоқаларини янада кучайиши учун жуда катта фурсат эканлигини қайд қилиб ўтди.
Икки томонлама алоқаларнинг бугунгача унча яхшиланмаганини таъкидлаган Танрисевер,Ўзбекистон – Ўрта Осиёнинг энг катта аҳолисига эга мамлакат ҳисобланиб, экономика ва дипломатик соҳасида Ўрта Осиёда тенгги йўқ мамлакат бўлишга ҳақли мамлакатдир. Туркия ва Ўзбекистон ўз салоҳиятини бирлаштириши натижасида юзага чиқадиган куч ҳам Туркий халқлар ҳамкорлигининг фойдасига ҳамда Ўрта Осиё ва Жанубий Осиё ҳудудларидаги бир қанча муаммоларнинг ечимида ҳам жуда муҳим рол ўйнаши мумкин, деди.
Шунингдек, Танрисевер: “Ушбу ташриф Туркиянинг Ўзбекистон билан келгусида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик жиҳатидан ҳам ижобий қадам бўлади. Шунингдек, келгусида Ўзбекистоннинг Турк Кенгашига қўшилиши ҳам юқоридаги сингари ижобий қадам бўлиши мумкин. Ушбу тарихий ташриф – икки қардош мамлакат орасидаги алоқаларнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади, деди.
Мирзиёевнинг ташрифи, 20 йиллик танаффусдан кейинги Ўзбекистондан президентлик ташрифининг биринчиси эканлиги жиҳатидан ҳам жуда катта натижалар кутилмоқда.

 


Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси.

back to top