Барзоний референдум натижаларини бекор қилишга тайёр

Барзоний референдум натижаларини бекор қилишга тайёр

Курд мухторияти раҳбари мустақиллик тўғрисидаги референдум натижаларни бекор қилиш ҳамда Боғдод билан музокаралар бошлашга тайёр.

Бу ҳақида мухторият ҳукумати тарқатган хабарда айтилмоқда.
«Биз курд ва Ироқ кучлари орасида уруш ҳамда қон тўкилишлар давом этишини истамаймиз, шу сабабли референдум натижаларини бекор қилишга тайёрмиз», – дейилади хабарда.
Мухторият ҳукумати ҳудудда ўт очишни ва барча ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатишни таклиф қилди, шунингдек, Ироқ конституцияси асосида ҳудудий ҳамда федерал ҳукумат билан музокалар бошлашга тайёрлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни Ироқнинг Курд мухторияти мустақиллик ҳақида референдум ўтказди, аммо унинг натижалари халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмади.
16 октябрда эса мамлакат бош вазири Ҳайдар Ободий Курд мухториятидаги баҳсли ҳудудларда, шунингдек, Курд мухторияти таркибига кирмайдиган Киркукда хавфсизлик ва барқарорликни ўрнатиш бўйича ҳарбий амалиётларни бошлади. Бир кеча-кундуздан кам вақт ичида ҳарбийлар шаҳар ва унинг атрофида назоратни қўлга олдилар.


Yenicag.Ru

back to top