Россияликлар Ракхайн мусулмонлари қандай яшаётганини ўз кўзлари билан кўрдилар

Россияликлар Ракхайн мусулмонлари қандай яшаётганини ўз кўзлари билан кўрдилар

Россиялик журналистлар Мянманинг Ракхайн штати маркази бўлмиш Ситуэ шаҳрига етиб боришга муваффақ бўлдилар.

Ситуэда 80 минг мусулмон истиқомат қилса-да, масжидлар деворлар билан ўраб ташланган ва маҳаллий ҳукуматнинг буйруғи билан анчадан бери ишламайди, деб хабар беради Расул Тавдиряков IslamNews ахборот агентлигига. «Мен яна маҳаллий қонунчиликни буздим – бир ёпиқ масжидни суратга олдим. Эндигина 2 та кадрни олишим билан бурчакдан тартиб ҳимоячилари пайдо бўлишди. Қочиб қолишга тўғри келди», – деб ёзади Фейсбукдаги саҳифасида блогер. Ҳар бир масжид ўзининг бетакрор дизайни ва нақшларига эга. Ҳатто ташландиқ ва хароба ҳолида ҳам улар ўз меъморий салобати билан маҳаллий бинолар орасида ажралиб туради. Шаҳар табақаларга кўра мавзеларга бўлинган. У ерда буддистлар, ҳиндулар, насронийлар ва мусулмонлар истиқомат қиладилар. Аммо мусулмон мавзеларга кириш тақиқланган, ҳарбий блокпостлар бор.
Россияликлар резервацияларда сақланаётган мусулмонлар билан гаплашишга муваффақ бўлдилар. «Ёпиқ мусулмон кварталларида блокпостлардаги полициячилар дарвозаларга яқин келиш ва роҳинжаларни суратга олишга рухсат бермайдилар. Бир неча блогпостларни айланиб чиқдик, аммо бизни баридан қувиб юборишди», – деб ёзади Тавдиряков. Россиялик жрналистлар блогпостлардан амаллаб кечиб ўтиб, бир нечта мусулмон роҳинжалар билан гаплашишга муваффақ бўлдилар. Роҳинжалар олдиларига Россиядан мусулмонлар келганини билгач, кўзларига ёш тўлди, кўпчилиги полициячиларнинг эътиборини тортмаслик учун аранг ўзларини йиғидан тийишди. Айтишларича, ҳеч ким бу ерга келмайди ва уларнинг ҳолидан хабар олмайди. Баъзан расмий делегациялар келиб туради, аммо уларни маҳаллий аҳоли ёнига қўймайдилар. Яъни улар ҳеч кимга ўз аҳволларидан шикоят қила олмайдилар. Очиқ осмон остидаги маҳбусларни йўқлаб турадиганлар фақат мутааассиб буддистлардир, улар вақти-вақти билан қирғин уюштириб туришади.

back to top