Ироқ Сурияни Араб давлатлари Лигасига қайтаришни истайди

Ироқ Сурияни Араб давлатлари Лигасига қайтаришни истайди

Сурияни араб давлатлари лигасига (АДЛ) қайтариш Боғдоднинг қатъий позициясидир. Бу ҳақида Ироқ ташқи ишлар вазири Иброҳим Ал-Жаъфарий Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар якуни бўйича баёноти вақти айтди, деб ёзади ТАСС.


«Бу ерда биз стратегик позицияни эгаллаймиз, бу ҳақида кўп айтганмиз. Суриянинг суверенитетини ҳурмат қилиш ва уни АДЛга қайтариш керак деб ҳисоблаймиз», – таъкидлади вазир.
Шунингдек, Ал-Жафарий Сурия давлатининг барча сиёсий масалалари сурияликларнинг ўзлари томонидан ечилиши кераклигини таъкидлади:
«Суриядаги беш йил давом этган уруш ва унга бошқа давлатларнинг аралашуви фақат қотиллик, болалар ва аёлларнинг азобланиши, уйлар ва кўчаларнинг вайронага айланишига олиб келди. Шу сабабли сурияликларни тинч қўйиш, уларга ўз тақдирларини ўзлари ҳал қилиш имконини бериш керак».

back to top