Ислом тараққиёт банки шаръий блокчейн ишлаб чиқади

Ислом тараққиёт банки шаръий блокчейн ишлаб чиқади

Ислом тараққиёт банкининг (IDB) тадқиқотлар бўлими шаръий маҳсулотларни илгари суриш ва бу билан иштрокчи давлатларнинг барини янада яқинлаштириш учун блокчейн технологиясини ишлатишни режалаштирмоқда.

Жидда шаҳрида бош қароргоҳи жойлашган Ислом ўқув-тадқиқот институти (Islamic Research and Training Institute) маҳаллий Ateon ва Бельгиянинг SettleMint фирмалари билан лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш учун шартнома имзолангани ҳақида маълум қилди, яъни, унинг техник жиҳатдан нақадар сезиларли эканини текширмоқчи, деб ёзади Arab News.
Бу шартнома Индонезиядан Канадагача бўлган барча компанияларга мусулмон инвесторларининг ҳамма эҳтиёжларини қондириш учун блокчейн технологиясини уйғунлаштириш борасида ҳаракатларнинг сўнгги натижалари бўлиб, шариат нуқтаи назаридан мувофиқлик стандартига эга.
IDB нинг кўптармоқли институт сифатидаги иштироки ислом молиявий институтларининг бошқа молиявий-техник фирмалар билан яқинлашиб, Яқин Шарқ, Осиё ва Африка бозорларини эгаллашига ёрдам бериши мумкин.
Блокчейн технологиясида барча томонлар ахборотни хавфсиз тармоқ орқали кузатиш имконияга эга бўладилар, бу эса учинчи томоннинг кафиллиги эҳтиёжига барҳам беради.
IDB вакилларининг тахминича, бу хусусият туфайли ҳисоб-клиринг амалиётлари ва контрагентнинг риски пасайганда активларни алмашиш ишларини бир неча бор тезлаштиришга муваффақ бўлинади.
Ислом молия маркази маълум диний принципларга риоя этилиши, жумладан, қимор ўйинлари ва очиқ товламачиликларга барҳам беришни назорат этиши керак, аммо шу пайтгача у улгуржи банкингнинг анъанавий хизматларига эътиборини жамлаб келмоқда.

back to top