Қувайт вакили араб давлатларининг Исроилга муносабатини айтди

Қувайт вакили араб давлатларининг Исроилга муносабатини айтди

Ўтган ҳафта Россияда бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқ (ПИ) анжуманида Қувайт парламенти воизи Марзук Ал-Ғаним Тел-Авивдан келган делегацияни «шафқатсиз истилочилар» деди ва мажлисни тарк этишга чақирди.

«Мен шафқатсиз истилочиларга қарата айтаман: агар уялмасангиз, кўнглингизга ёққанини қилаверинг», – деди Ал-Ғаним ва Исроил «терроризмнинг энг хавфли кўриниши – давлат террорини» амалга ошираётганини айтди.
Қувайт воизининг ўткир таъналари ёзилган видеотасвир ижтимоий тармоқларда жуда кенг тарқалди. Араблар ушбу араб етакчиси томонидан намойиш этилган позицияни кўришни истаганлари аён эди.
Нахмон Шай бошчилигидаги Исроил делегацияси ПИ томонидан тақдим этилган ва Исроилнинг фаластин халқига нисбатан кўп марталик тажовузлари қайд этилган маърузага норозилигини билдирди.

back to top