Туркия аҳолиси Президент ташрифидан кўп нарса кутишмоқда

Туркия аҳолиси Президент ташрифидан кўп нарса кутишмоқда

Ислом.уз мухбири Туркия аҳолисининг Ўзбекистон президенти ташрифи ҳақида фикр мулоҳазалари билан қизиқди.

Мухбир:
- Ўзбекистон республикаси президентининг Туркияга ташрифи билан боғлиқ фикр билдираоласизми?
Фатиҳ бей:
- Тушунмадим
Мухбир:
- Хабарларни кузатиб боряпсизми?
Фатиҳ бей:
- Президент Мирзиёевнинг бизнинг юртимизга келиши, аслида тарихий бурилиш нуқтаси ҳисобланади. Иншаллоҳ, Туркия ва Ўзбекистон эллари дунёда аҳамиятли бир кучга айланадилар. Ташриф эса бунинг бир бошланғич босқичи бўлди. 20 йиллик ҳасратнинг якун топишига сабабчи бўлди. Кеча хабарларни машинада кетаркан радиода тингладим. Бу хабарни эшитиб жуда ҳаяжонландим. Менда чуқур таассурот қолдирди. Биродар халқларнинг келиб кетиши, борди-келди қилиши учун бу ташриф жуда аҳамиятли бошланғич қадам ҳисобланади, иншаллоҳ. Шу билан биргаликда Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро ва бошқа муборак қадамжоларни зиёрат қилиш имкониятининг Туркия халқи учун ҳам эркин бўлиши, виза олишдаги енгилликларнинг йўлга қўйилиши каби муносабатларни ўрнатиш учун бир дебоча бўлди деяоламиз.

Лукман бей:
- Мен ҳам муҳтарам Ўзбекистон президентининг юртимизга ташрифи ҳақида эшитиб жуда севиндим. Бу ташриф кеч бўлди, тўгри, аммо кеч бўлса ҳам сўнггиси бўлиб қолмасин. Иншаллоҳ, бу каби бир-бирига яқинлашиш, бу бирдамлик қиёматга қадар давом этсин. Чунки, она ватанимиз, ота-боболаримиз ватани бўлган Ўзбекистон, Туркияда истиқомат қилаётган жамики биродарларимиз унинг ҳасратида, соғинчида яшайди. Биз ҳам ишонамизки, Ўзбекистондаги биродарларимиз ҳам Туркияни соғиниб яшашмоқда. Икки ўлканинг чегараларининг очилиши ҳам ҳар икки давлат фуқароларининг борди-келди қилишлари учун янада яхши бўлади. Иншаллоҳ, Аллоҳ таоло икки ўлка ўртасига фитна солувчи, бу дўстлик, бу биродарликка раҳна солиши мумкин бўлган ҳар қандай фитначиларни узоқ қилсин.

Алоқаларимиз доимий сақланиб қолсин иншаллоҳ. Келажакда ҳам, худо хоҳласа Ўзбекистон билан муносабатларимиз қўлни – қўлга берган ҳолда доимий давом этади.

Мухбир:
- Аҳмед бей, сиздан интервюни ўзбек тилида оламан (кулади)
Аҳмед бей
- Шавкат Мирзиёев, президентимиз келди. Мен пресконференсияни тингладим ва роса хурсанд бўлдим. 20 йиллик соғинч бор эди, мана шу 20 йиллик соғинчни ҳар икки президентнинг кўзларида кўрдим. Уларнинг бир-бирига табассум билан мулоқот қилиши, бир-бирларига яхши гапларни айтиши ҳам буни яққол намоён этиб турди. Буларни кўргач, мен хурсанд бўлиб, келажакка ишонч билан келгусида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида алоқалар яхшиланади ва бир-биридан ажралмайди, иншаллоҳ. Ўлкалар ўртасидаги борди-келдилар учун виза талаблари бўлмайди. Чунки Туркиядаги кўплаб кишилар Ўзбекистонни кўришни орзу қилишади. Истанбул – Самарқанд йўналишида самолётда тўғридан – тўғри учиш йўлга қўйилади. Эҳтимол кейинчалик Бухорога ҳам парвозлар йўлга қўйилиши мумкин. Ҳаммамиз Ўзбекистонни кўришни хоҳлаймиз. Мен ўзим Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида туғилганим сабабли ўз туғилган еримизни ҳеч ҳам унутганимиз йўқ. Доимо ўлкаларимиз ўртасидаги бориш-келиш муносабатлари қачон й
ахшиланаркин дея дуода бўлдик. Дуомиз қабул бўлди. Бундан кейин бу алоқалар янада яхшиланиб бораверади. Раҳмат.

Мухбир:
Аҳмад бей, Фатиҳ бей ва Лукман бейлар билан олиб борилган суҳбат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


Истанбул/Туркия. Муҳаммад Одил.

back to top