Саудия Арабистони атом энергетикасини ривожлантирмоқчи

Саудия Арабистони Уранни саноат мақсадларида қазиб олиш ниятида ва буни «энергетика соҳасидаги тараққиётга ёрдам бериш» учун амалга оширади.
Бу ҳақида Саудия қироллиги Атом энергетикаси Агентлиги раҳбари Ҳошим ибн Абдуллоҳ Яманий маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2018 йилда қироллик ҳудудида иккита атом реактори қуриш ҳақида шартнома имзолаш режалаштирилмоқда. Эҳтимол тутилаётган ҳамкорлар қаторида АҚШ, Жанубий Корея, Хитой, Франция ва Япония бор. Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг 2030 йилгача бўлган стратегиялар дастурида атом энергетикасини ривожлантириш ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилган. Шундай қилиб, Саудия Форс кўрфазида атом энергетикасини ривожлантириш ниятини билдирган иккинчи давлатдир. Бундан сал аввалроқ БАА ҳам шундай режасини эълон қилгшан эди.