Мусулмон киши насронийлик динини ўрганиш бўйича докторлик унвонини олди

Мусулмон киши насронийлик динини ўрганиш бўйича докторлик унвонини олди

Нигерияда мусулмон эркак насроний диншунослиги бўйича фан доктори унвонини олди.

Рашид Жимо Ижадола Ислом аҳкомларига амал қилиб яшайди ва Нигерия олий ўқув юртларидан бирида ҳуқуқшунослик факультети деканидир. Рашидда иккита илмий унвон бор – сайлов ҳуқуқи бўйича Жоса университети ва мулк ҳуқуқи бўйича Ибадан университети доктори ҳисобланади. Энди у насронийлик динини ўрганиш бўйича ҳам докторлик даражасига эришди, бу сафар Илорина университетида ўз илмий ишини ҳимоя қилди.
Ижадоланинг диссертацияси Инжилдаги башоратлар ва Қиёмат куни ҳақида. Илмий ишдан мақсад инсонларга Қиёмат кунини доим ёдда сақлаш ва унга тайёргарлик кўриб боришни эслатиш бўлган, деб хабар беради Premium Times.

back to top