Нью-Йоркдаги террорчилик: аниқ шахслар айбдор, дин эмас

Нью-Йоркдаги террорчилик: аниқ шахслар айбдор, дин эмас

Нью-Йоркда ўзбекистонлик Сайфулло Соипов томонидан содир этилган террорчилик хуружидан сўнг мусулмон ва насроний етакчилари Исломда терроризмга ўрин йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмаслигини жамоатчиликка эслатдилар.

«Бугун бизнинг шаҳримиз ва мамлакатимиз навбатдаги бемаъни ва шафқатсиз террорчилик ҳужумидан ларзага келди. Ҳозирча маълумотлар келиб турибди, ҳали кўп нарса аниқ эмас, аммо диний, ирқий ёки миллий мансублигимиздан қатъи назар, биз орамиздаги тортишувларни йиғиштириб қўйиб, ҳалок бўлганлар ва уларнинг оилалари ҳаққига дуо қилишимиз керак», – деди католиклар кардинали Тимоти Долан.
Маълум қилинишича, 8 кишини босиб ўлдирган пикапнинг ҳайдовчиси «Аллоҳу Акбар!» дея қичқирган. Шу муносабат билан Нью-йорклик мусулмон фаоли Линда Сарсур зўравонликда дин эмас, аниқ шахслар айбдор эканлигини таъкидлади, дея хабар беради Newsweek нашри.
«Ҳар бир иймонли мусулмон кунда беш маҳал намоз вақти «Аллоҳу Акбар» дейди. Биз «Аллоҳ буюк» деган гапни жиноят унсурига айлантиролмаймиз. Жиноятчини суд қилиш керак, динни эмас, – деди Сарсур. – Террорчилик актини бирон динга тиркаш мумкин эмас. Келинг, қурбонлар в уларнинг оиласига эътиборимизни қаратамиз ва адолат қарор топишига ёрдам берамиз».

back to top