БМТ Сурияга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди

БМТ Сурияга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди

БМТнинг инсонпарварлик ёрдами ортилган 17 та юк машинаси «Жилвагўзи» назорат пунктидан ўтиб Суриянинг Идлиб шаҳрига келди.

Энг зарур буюмлардан таркиб топган ёрдам юки аввал Туркиянинг Хатай вилоятига, у ердан эса Сурияга қараб йўл олди.
Ёрдам Идлиб шаҳри ва унга яқин қишлоқларга тарқатилади.
Эслатиб ўтамиз, Суриядаги уруш 2011 йилнинг мартида бошланган. Ўшанда ҳарбийларнинг тинч намойишчиларга ўқ узиши оқибатида қуролли зиддиятлар бошланиб кетди.
БМТнинг маълумотларига кўра, уруш давомида 400 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди, 10 миллиондан ортиғи ўз уйларини тарк этишди. 4,8 миллион киши мамлакат ташқарисидан бошпана топди.

back to top