Сочида Сурия миллий музокаралар конгресси бўлиб ўтади

18 ноябрда Сочида Сурия миллий музокаралари Конгресси бўлиб ўтади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарда айтилишича, таклиф этилганлар орасида 33 та ташкилот бўлиб, уларнинг бош қароргоҳлари Дамашқ, Қоҳира, Париж, Женева, Истанбул, Қамишли ва Кобанида жойлашган. РИА Новости тарқатган хабарга кўра, Конгрессда нафақат Сурия ҳукумати ёки унга ҳайрихоҳ кучлар, балки турли мухолифат гуруҳлари ҳам иштирок этади. Эслатиб ўтамиз, Конгресс чақириш ғоясини илк бора Россия президенти Владимир Путин илгари сурган эди. Унинг сўзларига кўра, Конгресс масалага сиёсий ечим топишда муҳим қадам бўлиши мумкин.