Саудия Арабистонида ҳибслар тўлқини

Саудия Арабистонида ҳибслар тўлқини

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон томонидан бошқариладиган Коррупцияга қарши кураш қўмитаси олийнасаб амалдорларни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақида Ал-Арабия телеканали маълум қилди.

Саудия Арабистонида коррупцияга алоқадорликда гумон қилиниб қирол оиласининг қатор вакиллари, шунингдек, собиқ вазирлар қўлга олинди.
Жумладан 11 та шахзодани ҳибсга олингани ёзилмоқда. Ҳибсга олинганларнинг шахси ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаган, фақат улар орасида бир аёл ҳам борлиги айтилди. Бироқ саудиялик амалдорлардан бирининг таъкидлашича, уларнинг орасида дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири Валид бин Талал ҳам бор, уни саҳродаги лагерда қўлга олишган.
Ҳибсга олиш қарори Жидда шаҳрини сув босиши, шунингдек, Mers коронавирусининг (Яқин Шарқда кенг тарқалган респиратор синдром) тарқалиши билан боғлиқ экани ҳам ёзилмоқда.
Саудия Арабистони ҳукумати бу вазиятга ҳеч қандай шарҳ бермади.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон томонидан бошқариладиган Коррупцияга қарши кураш олий қўмитаси Саудияда шанба, 4 ноябрь куни ташкил этилган. Бу ҳақидаги фармонни Салмон ибн Абдулазиз Сауд имзолади.

back to top