Ҳиндистон Олий суди нозик масалада мусулмоннинг ёнини олди

Ҳиндистон Олий суди қуйи инстанция суди томонидан келиннинг отасининг даъвосига кўра чиқарилган мусулмон йигит ва исломни қабул қилган собиқ буддист қиз ўртасидаги никоҳни бекор қилиш қарорини бекор қилди.
Аввалроқ 24 ёшли Акхила Ашоканнинг отаси Керала ҳинд штати судига даъво билан чиқиб қизининг мусулмон йигит билан никоҳини бекор этилишини сўраган, «қизимни исломга киришга ва турмушга чиқишга мажбурлашди» деган эди. Муслима бўлиб Ҳадия исмини олган қиз эса куёвнинг зўри билан эмас, тенгдош мусулмонлар билан талабалар ётоқхонасида кўп суҳбатлашгани натижасида динини ўзгартирганини айтган. Аммо суд буни эътиборга олмай, Ҳадия ва унинг эри ўртасидаги никоҳни бекор қилди. Бундан ташқари, Акхила, яъни Ҳадияни суддан сўнг полиция отасининг уйига олиб бориб қўйган ва ўшандан бери у қаттиққўл отасининг измида уй қамоғида ўтирибди. Ҳиндистон Олий суди Ҳадиянинг эри томонидан келтирилган даллиларни инобатга олиб қуйи инстанция чиқарган маҳкама қарорини бекор қилди, деб хабар беради IslamNews сайти DunyaNews.tv га таяниб.