Швецияда исломофоб жиноятлар сони ортмоқда

Швецияда исломофоб жиноятлар сони ортмоқда

Швециянинг Линчёпинг шаҳрида истиқомат қилувчи аёл ижтимоий тармоқларда мусулмонларни ҳақорат қилгани учун суд томонидан икки ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар беради ТТ ахборот агентлиги.

Аёл ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «Мусулмонлар – разил одамлар» деган шарҳ қолдирган эди.
Аёл миллий тоқатсизлик туфайли жиноятчиликка чорлашда айбланди.
Линчёпинг шаҳри суди кейин қамоқ жазосини 360 евро миқдоридаги жарима билан алмаштирди.
2017 йилнинг июль ойида ҳам Швецияда шундай вазият бўлган эди. Мальмё шаҳри ҳудудий суди бир аёлни афғон ва швед сиёсатчиларини ҳақоратлагани учун 80 кунлик қамоқ жазосига ҳукм этган, кейинчалик жазо 400 евро жаримага алмаштирилганди.
Августда эса Гётеборг шаҳрида яшовчи 70 яшар аёл ҳам ижтимоий тармоқда мусулмонларни ҳақоратловчи материалларни эълон этгани учун 1,2 минг евро жаримага ҳукм қилинган.

back to top