Асраб олган боласига чўчқа гўшти бермай «қийнаган» мусулмон ота-онага нисбатан айбловлар тасдиқланмади

Асраб олган боласига чўчқа гўшти бермай «қийнаган» мусулмон ота-онага нисбатан айбловлар тасдиқланмади

Лондоннинг Тауэр-Хэмлетс райони маъмурияти насроний қизни асраб олиб, унга чўчқа гўшти ейишни тақиқлаган ота-онага доир текширувлар натижаларини эълон қилишди.

Текширув The Times газетасида чиққан мақоладан сўнг бошланиб кетган эди. Унда айтилишича, мусулмон оила боланинг ҳуқуқларини ҳар томонлама чеклаб, унга чўчқа гўшти едиришмаган ва бўйнига осиб олган хочни олиб қўйишган.
Тауэр-Хэмлетс шаҳри маъмурияти ўтказган текширув натижаларига кўра, мусулмон ота-она аслида болага жуда ғамхўр бўлганлар ва уни номусулмон инсонларга қарши қайрамаганлар. Газетадаги мақолада «бола европалик аёлларни аҳмоқ ичкиликбозлар» деб билади, дейилганди. Қизалоқ билан суҳбатлашган ижтимоий хизмат ходимлари шуни аниқладиларки, қизча умуман «Европа» сўзини билмайди, Пасха ва Рождество байрамларига муносабати ижобий, деб хабар беради IslamNews сайти BBC News га таяниб. «Маҳаллий ҳукумат тутинган ота-она болага нисбатан тўғри, илиқ ва барқарор муносабатда бўлганини тасдиқлайди», — дейилади суд қарорида. Айни пайтда тутинган ота-онадан олиб қўйилган қизалоқ она тарафдан бувиси билан яшамоқда. У билан гаплашган ижтимоий хизмат ходимлари бола тутинган ота-онасини соғинаётганини қайд этишган.

back to top