ОАВ: Саудия шаҳзодаси ҳибсга олиш чоғида полиция томонидан отиб ўлдирилди

Саудия Арабистони шаҳзодаси Абдулазиз ибн Фаҳд ҳибсга олиш чоғида юз берган отишмада ҳалок бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Шаҳзода Абдулазиз марҳум подшоҳ Фаҳднинг кенжа ўғли ҳисобланади.
Бир неча араб манбалари эса Саудия подшолиги девонининг хабарига таянган холда «Шаҳзода Абдулазизнинг қон босими кучли тушиб кетиши натижасида вафот этганини» маълум қилган.
Саудия Арабистони ҳукумати мазкур маълумотга изоҳ берар экан, «ОАВда тарқалаётган хабарларнинг бари асоссиз миш-мишлар эканини, шаҳзода Абдулазиз эса тирик ва саломат» эканлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрда Саудия Арабистонининг коррупцияга қарши қўмитаси 11 нафар шаҳзода ва бир неча вазир ҳамда ҳукуматнинг 38 нафар собиқ аъзосини ҳибсга олишга санкция берди. Ҳибсга олинганлар рўйхатида дунёнинг энг бадавлат кишиларидан ҳисобланган Валид ибн Талал ибн Абдулазиз ҳам бор. Ушбу ташкилотни валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон бошқаради.