Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашининг Аракан бўйича резолюцияси лойиҳасига вето қўйди

БМТ ХК (Хавфсизлик кенгаши) Хитойнинг ветоси туфайли Мянманинг Аракан штатидаги роҳинжа мусулмонларга нисбатан зўравонликларга чек қўйишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасини қабул қилмади.
Резолюция ўрнига БМТ ХК аъзолари Мянманинг Аракан штатидаги зўравонликларни қатъий қораловчи қўшма баёнот қабул қилишди, деб хабар беради «Анадолу» агентлиги.
Резолюция лойиҳаси ўтган ой Буюк Британия томонидан БМТ ХК га муҳокама учун киритилган эди.
Ҳужжатни АҚШ, Франция ва БМТ ХКнинг бошқа аъзолари маъқуллашди, Хитой эса вето ҳуқуқидан фойдаланди.
Лойиҳа ўрнига ҳуқуқий мақомга эга қўшма баёнотга қабул қилинди.
«БМТ ХК Мянма армиясининг Аракандаги роҳинжа мусулмонлари ҳуқуқларини топтаётганидан, шунингдек, аҳолини қўрқитиш, аёлларни, болаларни, эркакларни ўлдириш, жинсий зўравонлик ва уйларни ёқиш мунтазам тус олганидан жуда хавотирда», – дейилади баёнотда.
Баёнот муаллифлари Мянма ҳукуматини «ҳаддан ортиқ куч ишлатишдан» воз кечишга чақирди.
Аракандаги гуманитар аҳвол тобора ёмонлашиб бораётгани ва қочқинлар сони ортаётгани жуда хавотирли, дейилади баёнотда.