АҚШ мусулмонлари ОАВ ва ҳукуматнинг иккиёқлама стандартларини қораладилар

АҚШ мусулмонлари ОАВ ва ҳукуматнинг иккиёқлама стандартларини қораладилар

Қўшма Штатлар мусулмон раҳнамолари ОАВ ва сиёсатчиларнинг мамлакатда бўлиб ўтган зўравонлик ҳужумларига икки хил баҳо беришини қораладилар.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча баптистлар черковига бостириб кириб одамларга ўқ узган америкалик воқеасини шарҳлай туриб АҚШ президенти Дональд Трамп Америка аҳолиси орасидаги «руҳий муаммо»лар ҳақида гапирган. Бунга жавобан кўпчилик агар ўнлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган одамнинг исми Дэвин Келли эмас, Муҳаммад бўлганида президент тамомила бошқача муносабат билдирган бўларди, дедилар.
«Ҳар сафар бу аҳмоқлардан бири динга боғлаб бирон жиноят қилса, бизнинг жамоатимиз мажбурий тарзда буни қоралаши шарт, назаримда, бу адолатдан эмас», – деди Пассаик шаҳри масжиди имоми Солиҳ Мустафо. Бу ҳақида North Jersey нашри хабар беради.
«Бир кун келадики, бизни умуман алоқамиз йўқ инсонларга қарши баёнот беришга мажбурламай қўйишади».
«Агар кимдир «Аллоҳу Акбар» деб гўёки Ислом номидан жиноят содир этса, ҳар сафар одамларга мусулмонларнинг кўпчилиги буни Исломни бузиб кўрсатиш деб баҳолашини эслатиб туришимиз керак», – деди Америка-Ислом муносабатлари бўйича Кенгашнинг бўлим мудири Жеймс Сюс.

back to top